Фото: Forbes
Wildberries йирик халқаро онлайн ритейлери Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақида компаниянинг матбуот хизмати хабар берди.
Wildberries аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари, оёқ-кийимлар ва аксессуарлар, китоблар, zoo маҳсулотлар, техника буюмлари ва бошқа маиший товарлар каби Россия ҳамда халқаро брендлардан қарийб 20 миллиондан зиёд товарларини Ўзбекистон аҳолисига тақдим этади. Кейинчалик маҳсулотлар танлови кенгайтирилиб, компания ҳамёнбоп нархлардаги турли маҳсулотларни етказиб беради.
Буюртмаларни «uz.wildberries.ru», iOS ва Android учун мўлжалланган мобил иловалар орқали амалга ошириш мумкин.
«Ўзбекистонда онлайн дўконларимиздан бири ишга туширилганини мамнуният ила маълум қиламиз. Мамлакат аҳолиси халқаро компанияларнинг кенг танловдаги маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар, маҳаллий бизнес вакиллари эса келажакда Wildberries компаниясига қўшилишлари ва ўз маҳсулотларини, компания фаолият олиб борадиган мамлакатларга чиқаришлари мумкин бўлади», – деб изоҳ беради Wildberries матбуот хизмати.
Товарларни етказиб бериш компаниянинг шахсий логистика хизмати томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Wildberries’нинг буюртмаларни қабул қилиб олиш нуқталари ҳам ишга туширилиб, бунга қўшимча равишда аҳолига харид қилинган кийим-кечакларни ўлчаб кўриш имконини берувчи кабиналар ҳам ташкиллаштирилган.
Онлайн ритейлернинг дастлабки тарқатиш нуқтаси Тошкентда аллақачон ўз ишини бошлади. Ўзбекистон тадбиркорлари Wildberries тарқатиш нуқталарини ўзлари мустақил равишда очиб, товар айланмасидан 3,5 фоизигача фойда олишлари мумкин бўлади.
Wildberries компанияси бугунги кунда дунёнинг 20 та мамлакатида, шу жумладан, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Германия, Франция, Буюк Британия, Болтиқбўйи мамлакатлари, АҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатларда ўз фаолиятини олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди