«Асакабанк»нинг бир неча ходимларига қидирув эълон қилинди.
Айтилишича, «Асакабанк» АЖ Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси Муродов (собиқ), кредитлаш бўлими бошлиғи Ядгаров, «Асакабанк» АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевлар Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида «Grand Buxara Agro» МЧЖ раҳбари Бахронов, «Kafil sug’urta» МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмоновлар билан ўзаро жиноий тил бириктиради.
Натижада хорижий валюта асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирилади. Кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига 503 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда банк собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевларга қидирув эълон қилинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари суд олдида жавоб бермоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади