Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Нишон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда аниқланишича, филиалининг собиқ мутахассиси Ж.Ғ. “Ҳумо маркази” базасига банк банкоматидан мижозларга нақд пул берилмагани сабабли ечиб олинган пулларини пластик карталарга қайтариб бериш ҳақида собиқ бошқарувчининг номидан сохта мурожаатлар юборган.
Сўнг мижозларнинг пластик карталарини ўзининг қўл телефонига улаб, жами 200,4 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Шунингдек, департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда, фуқаро Ш.И. руҳий носоғлом фуқаро Х.А.ни “R.A.” МЧЖга раҳбар сифатида қайта расмийлаштириб, МЧЖга ажратилган 300 миллион сўм кредит маблағини нақдлаштириш орқали талон-торож қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади