07:27 / 16.02.2022
896

ДХХ Сирдарёда фуқарони 35 минг доллар билан қўлга олди

ДХХ Сирдарёда фуқарони 35 минг доллар билан қўлга олди
ДХХ Ер майдонларини ноқонуний сотаётганда ушланган бир неча ҳолатни эълон қилди.

Гулистон шаҳрида яшовчи шахс Мирзаобод туманидаги 32 гектар ер майдонини 35 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Олтиариқ туманида яшовчи шахс Фарғона туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган МЧЖга қарашли 2 гектар ер майдонини учун 18 минг АҚШ доллари талаб қилади. У сўралган пулдан 10 минг АҚШ долларини ўзининг жиноий шериги орқали олган вақтида ушланди.

Юқоричирчиқ туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган ф/х ишчиси ушбу хўжаликнинг 30 сотих ер майдонини харидор номига ўтказиб бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Чиноз тумани ҳокими 40 минг, Миришкор тумани ҳокими ўринбосари эса 50 минг доллар билан ушланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Сирдарёда фуқарони 35 минг доллар билан қўлга олди