18:51 / 16.02.2022
1 206

«Капиталбанк»нинг банкомати дарёдан топилди

«Капиталбанк»нинг банкомати дарёдан топилди
Жорий йилнинг 26 январ кунига ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан Ўртачирчиқ тумани Тошкент йўли кўчасига ўрнатилган баҳоси 145 млн. сўмлик банкомат ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда «Капиталбанк» АТБ амалиёт бошқарувчиси Ўртачирчиқ туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноят Ўртачирчиқ туманида яшовчи 24 ёшли Э.А., 22 ёшли С.Н. ва 23 ёшли Ю.Д.лар томонидан бир гуруҳ бўлиб содир этилганлиги аниқланган.

Тергов давомида, қонунбузарлардан мазкур банкоматни қаерга яширганлари сўралганда, улар банкоматни темир жисм ёрдамида бузиб очишгани, бироқ банкомат ичида пул бўлмаганлиги сабабли уни Тошкент шаҳар Бектемир туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсига ташлаб юборишганини билдирган.

Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Капиталбанк»нинг банкомати дарёдан топилди