21:41 / 16.02.2022
1 008

Энди чегарани бузиб ўтган шахслар жарима тўламаса мамлакатдан чиқариб юборилади

Энди чегарани бузиб ўтган шахслар жарима тўламаса мамлакатдан чиқариб юборилади
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат чегараси режимини бузиб ўтганда қўлланилган жаримани тўламаса, Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади. Илгари жарима тўлашидан қатъи назар Ўзбекистондан чиқариб юборилган.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилганда кейинчалик Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланиш муддатини қўллашга аниқлик киритилган. Шунга кўра, давлат чегараси режимини биринчи марта бузиб ўтганда 1 йил муддат, иккинчи марта содир этилганда 3 йил муддат Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланади.

Қонун билан, шунингдек, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари кўриб чиқиши белгиланди:

чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш (224-модда); давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш (224-1-модда 1-қисми).
Эслатиб ўтамиз, маъмурий тарзда чиқариб юбориш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди чегарани бузиб ўтган шахслар жарима тўламаса мамлакатдан чиқариб юборилади