00:32 / 17.02.2022
1 347

15 йил олдин ИИБ ходимларини ухлатиб, Ўзбекистондан қочиб кетган жиноятчи ушланди

15 йил олдин ИИБ ходимларини ухлатиб, Ўзбекистондан қочиб кетган жиноятчи ушланди
2006 йил 18 июль куни соат 13:00ларда Ф.Усмонов Янгиер шаҳрида контрабанда йўли орқали олиб келинган 553,44 грамм героинни таниши Н.Ямалиева билан қонунга хилоф равишда 3500 долларга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинади. Уларнинг иккаласига ҳам процессуал тарзда қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилади.

Аммо Ф.Усмонов касаллиги сабабли, Янгиер шаҳар, марказий шифохонасига даволаниш учун ётқизилади ва уни қўриқлаш учун ИИБ ходимлари жалб қилинади.

Шундан сўнг Ф.Усмонов турмуш ўртоғи И.Долженко билан жиноий тил бириктиради. Режага кўра, И.Долженко овқат тайёрлаб келади. Овқатга “Димедрол” дорисини қўшади ва ИИБ ходимларига ундан беради. Натижада улар ухлаб қолишади. Фурсатдан фойдаланган Ф.Усмонов 2006 йил 19 август куни даволанаётган жойидан номаълум томонга қочиб кетади.

Ушбу ҳаракатлари учун Ф.Усмоновга кўмаклашган Н.Ямалиева 2006 йил 15 сентябрда, И.Долженко эса 2006 йил 19 декабрда қонун олдида жавоб беришади. Қочоқни тутишнинг эса иложи бўлмайди.

Кейинчалик, Ф.Усмонов Қозоғистонга чиқиб кетгани ва у ерда жиноят содир этиб қамалгани маълум бўлади. Ф.Усмонов Қозоғистонда жазони ўтаб бўлганидан сўнг 2021 йил март ойида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари томонидан ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинади.

2021 йил 3 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Ф.Усмоновга Жиноят кодексининг 222-моддаси 2-қисми “в” банди, 28, 246-моддаси 2-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлайди.

Сирдарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Б.Мамадаминовнинг маълум қилишича, суд Ф.Усмоновни Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан “ўта хавфли рецидивист” деб топади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 15 йил олдин ИИБ ходимларини ухлатиб, Ўзбекистондан қочиб кетган жиноятчи ушланди