Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида йўл-патруль хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишув юзага келгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 15 февраль куни соат 09:30 ларда Яккабоғ тумани Амир Темур кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Каримов томонидан Nexia-3 автомобили ҳайдовчисига хавфсизлик камаридан фойдаланмагани учун тўхташ ишораси кўрсатилган. Ҳайдовчи ишорага бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи тўхтатилган.
ЙПХ ходимлари томонидан қоидабузарлиги бўйича тушунтиришлар берилишига қарамасдан, ҳайдовчи инспекторларга фаол қаршилик кўрсатиб атрофдагиларнинг ҳам эътиборини мазкур вазиятга жалб этган. Жараён давомида атрофда бўлган айрим фуқаролар ЙПХ ходимларининг ўз хизмат фаолиятини бажаришига халақит берган.
Ҳайдовчига нисбатан ЙПХ ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 194 (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда 195-моддалари (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, атрофда бўлган, ходимларнинг ўз хизмат фаолиятини бажаришига халақит берган фуқаролар юзасидан ҳам суриштирув олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани судига юборилиши чоралари кўрилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди