Фото: Global Look Press
Коронавируснинг омикрон штамми бурунда эмас ичакларда жойлашиши мумкин. Бу ҳақда ZOE Covid Symptom Study профессори Тим Спекторга таяниб, The Sun нашри хабар берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, инфекцияга чалинган одамларда фақат ошқозон-ичакка оид симптомлари пайдо бўлиши мумкин. Улар орасида: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи ва шиши, жиғилдон қайнаши ва диарея каби белгилар кузатилади.
Ушбу аломатларни ўзида сезган одамларга шифокорлар зудлик билан ўзини изоляция қилиш ва коронавирусни аниқловчи тестдан ўтишни тавсия қилади.
Аввалроқ АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази олимлари омикрон штаммини юқтирган одамлар терисида сезила бошлаган симптомлар ҳақида хабар қилганди. Олимлар омикроннинг касаллик белгиларини теридаги тошмалар, терининг қуруқлашиши ва ранги ўзгариши билан боғлаган.
Мутахассислар, шунингдек, лабларнинг қуриши, оғриши, қуёш нуридан энг кўп таъсирланадиган бўйин териси ва кўкрак олд қисмидаги терининг қуруқлашишига эътиборсиз бўлмасликка чақирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди