Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг кириш эшиги олдида номаълум шахс шу бинода яшаб, фуқароларни қўриқлайдиган итни отиб ташлади. Бу ҳақда «Меҳр ва оқибат» жамияти хабар қилди.
Қайд этилишича, ташкилот директори номига Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Л.Т. томонидан мурожаат келиб тушган. Унинг сўзларига кўра, номаълум шахс узоқ вақт давомида кўп қаватли уйнинг кириш қисмида яшаган ва ҳеч кимга ноқулайлик туғдирмаган, «яхши ва меҳрибон» итни милтиқ билан отиб ташлаган. Фуқаронинг келтиришича, барча қўшнилар ҳайвонини яхши кўрган ва уларни бегона одамлардан ҳимоя қилгани учун қадрлаган.
Мурожаатга асосан 13 февраль куни жамият вакили Г.Салдиева ва кўнгилли О.Абдуллаев воқеа жойига борган. Гувоҳлар шу куни номаълум шахс уларнинг уйи олдида милтиқда келиб, итни қувлаганини айтган. Кейин у ҳайвонни кўп қаватли уй эшиги олдида ёш болалар кўз ўнгида отиб ташлаган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак шу уйда яшовчи фуқароларга ҳеч қандай гувоҳнома кўрсатмаган. Шунчаки итни Damas машинасига ортиб, кетиб қолган.
«Меҳр ва оқибат» жамияти вакиллари фуқарога қонуний чора кўриш учун Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ариза ёзган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди