date
views 964

Сергелида автомобил эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўкон ёниб кетди

Сергелида автомобил эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўкон ёниб кетди
Бугун, 18 феврал куни соат 03:30 да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Янги Сергели» кўчасида жойлашган юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида ёнғин содир бўлди.

Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этган.

Ёнғин натижасида дўконнинг 900 кв.м майдонда ички шифт қисми ва ташқи алюкобонд қопламаси ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги «Янгиобод» бозорида ёнғин бўлгани хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида автомобил эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўкон ёниб кетди