16:24 / 18.02.2022
972

Президент: «Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди»

Президент: «Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди»
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари тумандаги «Дўстлик» маҳалласига борган ва маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар бўйича масъуллар билан суҳбатлашган.

«Мен нима учун Янгиҳаёт туманига кўп ташриф буюряпман? Аввало, шу ерни обод қилиб олишимиз керак. Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди. Энди бу ерларни ривожлантиришимиз керак», — дейди президент.

Шавкат Мирзиёев ёшлар етакчиси билан суҳбатда ундан қанча фуқаронинг ишсизлиги ва амалга оширган ишлари ҳақида сўраган. Унинг берган жавобига кўра, «Дўстлик» маҳалласининг ҳарбий хизматга боришни ният қилган ёшлари, март ойида бир ҳафта давомида, полигонга боришни режалаштирган.

Шунингдек, маҳаллада 40 нафар ёшлар IT-соҳасига қизиқиш билдираётгани айтилган. Шавкат Мирзиёев уюшмаган ёшларни спортга ва касбларга қизиқтириш бўйича топшириқларини берган.

Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт тумани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил сентябрдаги тегишли қарорлари асосида ташкил этилган. Маълумот учун, Янгиҳаёт тумани майдони пойтахт ва Тошкент вилоятидаги 6 туман ҳудуди ҳисобига кенгайтирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди»