16:53 / 18.02.2022
923

Тошкентда йигит севган қизини ҳақорат қилган танишини пичоқлади

Тошкентда йигит севган қизини ҳақорат қилган танишини пичоқлади
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 21 ёшли фуқаро 20 ёшли танишини пичоқлади. Бу ҳақда Тергов департаменти маълум қилди.

Маълум қилинишича, 10 феврал куни Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида яшовчи 21 ёшли Б.И. таниши, Яшнобод тумани Иззат кўчасида яшовчи 20 ёшли Б.Р.нинг уйига меҳмонга келиб, биргалашиб спиртли ичимликлар истеъмол қилган.

Ўзаро ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Б.И. ўзини таниши Б.Р.,нинг танасининг турли жойларига пичоқ билан тан жароҳати етказганлиги аниқланган. Олган тан жароҳатлари оқибатда Р.Б. 4-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан B.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.И. гумон қилинувчи тариқасида, процессуал тартибда ушланган.

Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, жабрланувчи унинг севган қизи тўғрисида ёмон гаплар айтганлиги, бундан Б.И.нинг жаҳли чиқиб, мезбон билан ўзаро жанжаллашиб кетишганлиги ва бунинг оқибатида унга пичоқ билан тан жароҳати етказганлиги маълум бўлган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда йигит севган қизини ҳақорат қилган танишини пичоқлади