Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида қотиллик жиноятини содир этган 4 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди, деб хабар беради ЎзА.
Маълум қилинишича, ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган Б.М. ва С.У. қарзларини узиш мақсадида режа тузган. Улар 2021 йил 14 июнь куни Марғилон шаҳридаги қурилиш материаллари бозоридан темир маҳсулотларини 13 миллион 460 минг сўмга сотиб олиб, сотувчига 100 долларни 1 миллион 60 минг сўм ҳисобида берган. Қолган пулни Қувасойда юкни олиб борадиган ҳайдовчидан бериб юборишга келишган. Уларнинг мақсади ҳайдовчини ўлдириб, темирларни қўлга киритиш бўлган. Юк ташувчи А.У. бошқарувидаги «МОС 2125» («Москвич комби») русумли автомашинасида маҳсулотларни олиб шогирди — вояга етмаган Р.Ҳ. билан йўлга чиққан.
Ҳайдовчи Чек қишлоғига етиб бориб, Б.М.га телефон қилганда, юкни болалар тушириб олишга ёрдам беришини айтган. Вояга етмаган Қ.А. ва О.Ж. машинанинг орқа ўриндиғига ўтириб, қир-адирликлар томон бошлаб борган. Б.М. ва С.У. ҳам уларнинг кетидан манзилга етиб келган. Ярим соатлардан сўнг улар ҳайдовчини шогирдининг кўз ўнгида арқон билан бўғиб ўлдирган. Р.Ҳ.нинг қўл-оёқларини боғлаб юкхонага, мурдани эса ўриндиққа жойлашган. Шундан сўнг машинадаги темир маҳсулотларини уйга туширилиб, жиноят изларини йўқ қилишга ҳаракат қилинган.
Б.М. автомашинани Тошлоқ туманидаги «Абдулҳамид ота» фермер хўжалиги ер майдони ёнига бошқариб бориб, ўша ерда қолдирган. Шу пайт Р.Ҳ. нафас олаётганини кўриб, қўллари билан бўғиб, ҳушидан кетказган. Уни ўлган деб ҳисоблаб, воқеа жойидан кетган.
Қасддан ўлдиришга қаратилган жиноий қилмишларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган. Вояга етмаган Р.Ҳ. ҳушига келиб, содир этилган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга хабар берган. Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилган.
Б.М.га 22 йил, С.У.га 19 йил, касб-ҳунар мактабининг биринчи босқич ўқувчилари Қ.А. ва О.Ж.га эса 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?