Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида Damas автомашинаси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, видео юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган. Қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган Damas ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) тартибида баённома расмийлаштирилган.
«Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?