Сергелида ширкат мансабдорлари 193 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Сергели туманида аҳолидан коммунал хизматлар учун ундирилган маблағни ўзлаштирган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида тумандаги «С.Ш.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мансабдор шахслари аҳолидан уй-жой коммунал хизмати учун йиғиб олинган 193 миллион сўм нақд пулларни ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Маълум қилинишича, департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида тумандаги «С.Ш.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мансабдор шахслари аҳолидан уй-жой коммунал хизмати учун йиғиб олинган 193 миллион сўм нақд пулларни ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






























Изоҳлар 0
…