Самарқанд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан 16 февраль куни ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи ҳайдовчилардан тамагирлик қилиб келган бир гуруҳ шахслар фаолиятига чек қўйилди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган 7 нафар шахс Самарқанд–Навоий ва Самарқанд–Бухоро йўналишида қатновчи ҳайдовчилардан зўравонлик ва товламачилик йўли билан, доимий йўналишда таксичилик қилиш учун 300–500 АҚШ доллари ҳамда кунлик қатновчи ҳайдовчилардан 30 000–50 000 сўмгача пул маблағларини тамагирлик йўли билан ундириб келган.
Жиноий гуруҳ аъзоларининг фаолиятига қарши чиққан ёки сўралган пул маблағларини бермаган фуқароларга нисбатан гуруҳга ёлланган бир гуруҳ уюшган спортчилар орқали жисмоний тазйиқ, зўравонлик ва оғир турдаги тан жароҳатлари етказиб келган.
Ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчилари В.Ф. ва Э.Д. тадбирга жалб қилинган фуқароларга товламачилик қилаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар В.Ф. ва Э.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?