Тошкент вилоятида ҳайдовчилик Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги техника воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани қисқа муддатда олиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул сўраганлар қўлга тушди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. фуқаро Н.ни алдаб, унга ўзининг Қўрғонтепа туман ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали қисқа муддатда ўқишга бормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай ҳолат департаментнинг Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. фуқаро А.дан унга қишлоқ хўжалиги техника воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ўқув курсларида қатнашмасдан туриб, гўёки ўзининг «Агроинспекция»да ишловчи таниши орқали олиб бериш эвазига 2,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?