22:00 / 19.02.2022
2 304

Президент: «Японияда 40-қаватда станоклар ишлаяпти. Биз ҳалиям бир пақир сувни тепага олиб чиқолмаяпмиз»

Президент: «Японияда 40-қаватда станоклар ишлаяпти. Биз ҳалиям бир пақир сувни тепага олиб чиқолмаяпмиз»
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташрифи давомида янги қурилаётган технопарк майдонида бўлиб, масъулларга кўрсатмалар берди. Бу «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.

Президент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан ва инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитовдан ерларни ажратишда таниш-билишчилик бўлмаслиги ҳақида сўради.

«Тадбиркорлар ҳаммаси таниш-билиш бўлиб кетибди, Воитовнинг ўзи берибди, деган гап чиқмайдими, дея савол берди президент. Бунга жавобан эса фақат аукцион орқали ерларни сотилиши айтилди. «Бировлар ерни олиб қўйиб, бўлди энди, деб ўтирмайдими?», дея давлат раҳбари яна бир бор савол қўйди. Масъуллар ушбу саволга бундай бўлмаслигини айтишди.

Давлат раҳбари масъулларга ерни иқтисод қилиб, қўш қаватли корхоналар қуриш вақти аллақачон келганини эслатди.

«Тошкент ҳам Андижонга ўхшаб қоляпти – ер камаймоқда. Энди ускуналарни иккинчи, учинчи қаватга чиқариш керак. Агар чиқармасак, кейин ер тополмаймиз. Келаси йил ҳам ривожланишимиз керак-ку. Келаси йили қаерга бориб Янгиҳаётдек ер топиб бераман? Японияга бордик: 40-қаватда станоклар турибди. Хитойга борганимизда 51-қаватда станоклар ишлаяпти. Биз эса бир пақир сувни тепага олиб чиқолмаймиз. Бу замон ўтиб бўлди», — дея қўшимча қилди президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Японияда 40-қаватда станоклар ишлаяпти. Биз ҳалиям бир пақир сувни тепага олиб чиқолмаяпмиз»