20:50 / 20.02.2022
1 269

Севган қизига яхши кўриниш учун ИИБ хизмат кийимини кийган йигит қўлга тушди

Севган қизига яхши кўриниш учун ИИБ хизмат кийимини кийган йигит қўлга тушди
Самарқанд вилояти Иштиҳон туманида сохта Ички ишлар ходими қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Ички ишлар органининг махсус кийим-бошларини Иштихон туманида кийиб юргани аниқланган.

«Кийимни Ф. исмли қизга ўзимни яхши кўрсатиш учун 100 минг сўмга кийим-кечак бозоридаги тикувчидан олдим. Февраль ойида Самарқанд вилояти Иштихон туманига бориб, Ф. исмли қизни излашга тушдим, коллежда ўқийман деганди.

Шу пайт бир ИИБ ходими мени қаерда ишлайсан, деб сўроқ қилди. Гувоҳномамни кўрсатишимни сўраганди, қочиб кетдим. У мени ушлаб, ИИБ идорасига олиб келдим. Фуқароларга айтаманки, бу кийимни кийманг. Қилган ишимдан чин дилдан пушаймонман
», — дейди у.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Севган қизига яхши кўриниш учун ИИБ хизмат кийимини кийган йигит қўлга тушди