Фото: ЎзА
Бухоро вилояти Жондор туманида маҳалла фуқаролар йиғини раиси 400 минг сўм билан фуқарони «темир дафтар»га киритиб қўймоқчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган. Унда Жондор туманидаги маҳаллаларнинг бирида раис лавозимида ишловчи фуқаро А.А. (1977 йилда туғилган) эгаллаб турган хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаро Н.Ш.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилган.
У ваколатли танишлари орқали уни «темир дафтар» га рўйхатга киритиш эвазига 400 минг сўм пора сўраган. У 14 февраль куни соат тахминан 16:35 ларда Жондор туманидаги ўзи раислик қилувчи маҳалла биносида фуқаро Н.Ш.дан кимёвий ишлов берилган 400 минг сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 28, 211-модда (пора бериш) 1-қисми билан қўшимча айб эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди