Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида икки фуқарони Туркияга сотмоқчи бўлган аёлга нисбатан суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
Судланувчининг кўрсатмасига кўра, жабрланувчи сифатида сўроқ қилинган аёл билан олдиндан таниш бўлиб, улар биргаликда ошхоналарда ишлаган, тўйларда хизмат қилган. Навбатдаги суҳбатларнинг бирида раққоса хорижга кетиш истаги борлигини маълум қилган. Қўшиқчи эса Туркияда фоҳишалик қилаётган таниши орқали уни ҳам четга чиқиб кетишига ёрдам бериши мумкинлигини айтган.
Келишувга кўра, Туркиядаги асли хоразмлик бўлган шахс аёлларнинг ҳар иккисига авиачипта учун 700 доллардан, харажатлари учун 100 доллардан пул юборган. Аммо қизлар Туркияга етиб боргач, «ишни пишитган» опасига юқоридаги пуллардан ташқари яна 1000 доллар ишлаб бериши керак бўлган.
«Ҳаммадан кечирим сўрайман, бунақа жиноий иш қилаётганимни билмагандим», — дейди айбланувчи.
Суд аёлларни Туркияга жинсий қулликка сотмоқчи бўлган шахснинг қилмишига қонуний баҳо берган. Унга кўра, ушбу шахс Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми «б, э» бандларидаги жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди