14:59 / 21.02.2022
1 056

Самарқандда маҳкум ИИБ Пробация нозирига пора беришга уринди (видео)

Самарқандда маҳкум ИИБ Пробация нозирига пора беришга уринди (видео)
Кадр: YouTube
Самарқанд вилояти Пайариқ туман жиноят ишлари бўйича суди биносида жазони ўташ вақтида ИИБ Пробация нозирига пора беришга уринган маҳкумнинг тўртинчи жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Судланувчининг сўзларига кўра, у гиёҳванд бўлиб, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошлангач, омон қолиш мақсадида гиёҳанд модда истеъмол қилганида қўлга тушган ва судланган. «Пробациядаги пул олиб кел деганди, тадбир қилиб, ушлади», — дейди у.

Йиғилган ҳужжатлар бўйича кўриб чиқилган суд иши давомида маҳкум Б.Қ. Жиноят кодексининг 211-модда (пора бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга шу модда билан 3 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2020 йил октябрдаги ҳукмига асосан тайинланган «озодликни чеклаш» жазосининг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда маҳкум ИИБ Пробация нозирига пора беришга уринди (видео)