
Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ
Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи блогер фуқарога 3 сотих ер олиб беришни ваъда қилиб, келишилган 7 миллион сўм пулни олаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
«Дарё» манбасининг аниқлаштиришича, YouTube блогери, вилоятнинг Ғузор туманида яшовчи Ш.М. шаҳар ва туман ҳокимиятларида танишлари кўплиги ҳақидаги ёлғон гаплари билан ўзгалар ишончини қозониб, мансабдор танишлари орқали ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ
«Ш.М. 2022 йил 21 февраль куни Чироқчи тумани ҳокимлигидаги таниши орқали маиший хизмат кўрсатишга ажратилган манзилдан 3 сотих ерни олиб бериш эвазига Қарши шаҳридаги чойхоналардан бирида фуқаро Э.О.дан 7 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида вилоят ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди», — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати тарқатган хабарда.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ
Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар