Хоразм вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 14 ёшли бола рейдга тушди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, йўл-патруль хизмати ходимлари рейд тадбирлари давомида давлат рақамисиз Malibu автомобилини тўхтатган. Рул ўриндиғида ўтирган бола ўзини 2004 йилда туғилганини айтган. ЙПХ ходимлари ундан ҳайдовчилик гувоҳномасини сўраганда «Гувоҳномам бор, фақат уйда турибди», деб жавоб берган.
Фуқаронинг шахси аниқланган у аслида 2008 йилда туғилгани, мактаб ўқувчиси экани маълум бўлган.
Ўғлининг олдида йўловчи сифатида кетаётган ота билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига қўйилган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди