Архив
2022 йил 23 февраль куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судланувчи Ж. Ю. (1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳрида 1999 йил 16 февралдаги воқеалар иштирокчиси)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Б. Бердиев раислигида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ж. Ю. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-моддаси (қўпорувчилик), 164-моддаси (босқинчилик), 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
«Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдиришга ҳақлидирлар», дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди