Фото: Coca-Cola Uzbekistan
Туркиянинг Coca Cola İçecek A. Ş. компанияси Coca-Cola Bottlers Uzbekistan’нинг ягона эгасига айланди. Бу ҳақда компания молиявий ҳисоботида айтиб ўтилди.
Coca Cola İçecek A. Ş. 2021 йилнинг сентябрь ойида компаниянинг 57 фоизини Давлат активларини бошқариш агентлигидан 252,2 млн долларга сотиб олган эди. Қолган 43 фоизни эса 2021 йилнинг декабрь ойида The Coca Cola Export Corporation’дан сотиб олди. Келишув суммаси оммага маълум қилинмаган.
«Биз катта муваффақиятга эришдик ва Ўзбекистон бозори томонидан улкан имкониятлар берилаётганидан жуда хурсандмиз», — деб изоҳ беради Coca Cola İçecek A. Ş.нинг бош раҳбари Бурак Башарир.
Coca-Cola нима учун сотиб юборилди?
Coca-Cola Bottlers Uzbekistan компаниясига 1993 йилда асос солинган. Турли вақт мобайнида компания турли одамлар томонидан эгалик қилиб келинди. Назорат пакети 2021 йилгача давлат қўлида бўлган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги вакилларининг хусусийлаштириш сабабига изоҳ беришларича, бозор иқтисодиётидаги давлатга фақатгина стратегик муҳим компаниялар, масалан асл монополиялар тегишли бўлиши керак, Coca-Cola эса уларнинг сафига кирмайди.
Савдодан тушган пулларни йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни чиқариш ва бюджет харажатлари учун сарфлаш кўзда тутилмоқда.
Coca-Cola İçecek А.Ş. — 1964 йилда очилган, алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи турк компанияси. Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг 11 мамлакатидаги 29 та заводга эгалик қилади. CCI’нинг асосий эгаси Anadolu Efes (50,3 фоиз) ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади