
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 25.04.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Б.Шерматовдан ундирувчи Г.Шерматова фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувига 31.05.2019 йилда келиб тушган ва шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23 ва 86-моддаларига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Б.Шерматовдан ундирувчи Г.Шерматовага фарзанди Ш.Жўрабаева ва А.Жўрабаевнинг вояга етгунларига қадар 15.000 (ўн беш минг) АҚШ доллари миқдорида алимент пули ундириб берилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар