Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд шаҳрида яшовчи бир гуруҳ спортчилар «Самарқанд-Навоий» йўналишдаги автошох бекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ҳайдовчилардан ушбу йўналишга кириш учун 500 АҚШ доллари, кунлик қатновчи ҳайдовчилардан эса 50.000 сўмдан пулларни товламачилик йўли билан олиб келишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ, ДХХ, Прокуратура, ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу фаолият билан шуғилланиб келаётган 7 нафар шахс қўлга олиниб, уларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳар «Гала Осиё» маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган Ш.Д. ушбу жиноий гуруҳга етакчилик қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ш.Д. ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади