date
views 912

Қарздорликдан бўйин товлаб қочиб юрганлар қидирув тадбирлари натижасида топилмоқда

Қарздорликдан бўйин товлаб қочиб юрганлар қидирув тадбирлари натижасида топилмоқда
Фуқаро Э.Бўтаёров Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2018 йилдаги суд буйруғига асосан 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаши лозим эди. Қарздор дастлаб 2 ойлик алимент пулларини тўлаган, аммо ундан кейин давлат ижрочисининг огоҳлантиришларига қарамасдан алимент пулларини тўламасдан келган. Давлат ижрочиси уйига бир неча маротаба борганидан сўнг, у қочиб юришни энг маъқул йўл деб ҳисоблади.

Қарздорга нисбатан Бюронинг Нишон туман бўлими томонидан жорий йилнинг 28 январь куни қидирув эълон қилинган бўлса, бошқарманинг қидирув шўъбаси ходимлари саъй-ҳаракати билан Э.Бўтаёров 12 февраль куни Чироқчи туманидан топилди.

Жазо муқаррарлиги таъминланиб, 35 млн. сўм алимент қарздорлигини тўламаган Э.Бўтаёровга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорликдан бўйин товлаб қочиб юрганлар қидирув тадбирлари натижасида топилмоқда
-->