
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси алоҳида муҳим ижро ҳужжатларини ижро этиш шўъбаси томонидан Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 09.08.2021 йилдаги қарорига кўра, “Сирдарё Шиша” МЧЖ ва қўшимча жавобгар бўлган корхоналардан жами 23 млрд. 629 млн. 397 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати, шунингдек ундирувни жавобгар “Сирдарё универсал ойна” МЧЖдан кафиллик доирасида солидар ундириш ҳамда ундирувни жавобгар ва қўшимча жавогарга тегишли бўлган гаров мулкларига қаратиш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Сирдарё туманида жойлашган “Темир йўл тармоғи хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар йиғадиган ортиш ва тушириш ишлари учун майдонча” бино ва иншоатлари ҳамда бошқа бино-иншоотлар электрон аукцион савдоларига қўйилган эди.
Аукцион савдоларида мулк сотиб олинмагани сабабли, банк маъмурияти гаров мулкини ўз тассаруфига олди ҳамда ижро ҳужжати амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар