746
Жиззахда фуқарони 20 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Жиззах вилоятида бир фуқарони пул эвазига айланма йўллар билан АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ш.Ш. исмли шахс фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Туркия, Италия ёки Мексика давлатлари орқали айланма йўллар билан АҚШ ҳудудига олиб ўтишини ваъда қилгани аниқланган. У фуқорадан АҚШда ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда А.С. исмли шахс фуқаро Н.ни ишончига кириб, унинг 3,5 минг доллар эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилгани аниқланган. У келишилган пулнинг 300 доллар ва 500 минг сўмини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади