12:50 / 25.02.2022
792

Тошкентда автобус оралиқ бекатлари намунавий дизайн асосида ташкил этилади

Тошкентда автобус оралиқ бекатлари намунавий дизайн асосида ташкил этилади
Фото: regulation.gov
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Тошкент шаҳрида автобус бекатлари намунавий лойиҳасини йўловчилар, шу жумладан, аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай шарт-шароитлар яратилишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда мазкур бекатлар жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Қуйидагилар:
  • Тошкент шаҳридаги автобус оралиқ бекатлари намунавий лойиҳаси;
  • автобус бекатлари жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги низом;
  • автобус бекатлари жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш механизми тасдиқланади.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва туман ҳокимликлари Тошкент шаҳри ҳудудидаги мавжуд автобус бекатлари жойлаштириладиган ҳудудларни хатловдан ўтказиб, автобус оралиқ бекатлари рўйхатини шакллантиради.

Ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида Тошкент шаҳридаги 280 та автобус бекатлари 2022 йил якунига қадар электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автобус оралиқ бекатлари намунавий дизайн асосида ташкил этилади