Жиззах шаҳрида тадбиркордан 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилган бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандис ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Hududgaz Jizzax» газ таъминоти филиали етакчи муҳандиси Ш.И. (муқаддам ЖКнинг 214-моддаси билан судланган) «Х.S.» МЧЖнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномада ҳисобланган 384,6 млн сўм зарарни камайтириб бериш эвазига МЧЖ иш юритувчиси Д.Д.дан 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, филиалнинг шартномавий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи Б.Р. шериги етакчи муҳандис Ш.И.дан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади