date
views 3 028

Шавкат Мирзиёев Украинадаги вазият юзасидан Путин билан фикр алмашди

Шавкат Мирзиёев Украинадаги вазият юзасидан Путин билан фикр алмашди
25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон–Россия ҳамкорлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришни кўриб чиқдилар.

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Украинадаги вазият юзасидан Путин билан фикр алмашди