20:00 / 27.02.2022
1 690

«Эри жудаям рашкчи эди». Нигора Рухшонанинг собиқ турмуш ўртоғи ҳақида сўзлади

«Эри жудаям рашкчи эди». Нигора Рухшонанинг собиқ турмуш ўртоғи ҳақида сўзлади
Хонанда Нигора «Мирсодиқова билан» YouTube-каналига берган интервьюсида клипмейкер Санжар Маткаримов ва хонанда Рухшонанинг дарз кетган оиласи ҳақида ҳам гапириб ўтди.

«Тўртта девор ичидаги нарса ичкарида қолиб кетиши керак эди. Мен оиланинг ишига аралашмайман. Эр-хотиннинг ўртасига тушган аҳмоқ, дейишади. Шунинг учун аралашмайман ҳам, фикримни ҳам айта олмайман. Мен, масалан, аёл сифатида ўзимни, эрим ўзининг теориясини гапириши мумкин. Шунинг учун мен икки тарафнинг ҳам ҳолатини билмаган ҳолда, вой ана, бу ерда бунақа қилди, Санжар ака ёмон экан, Рухшона мана бундай қилди, у ҳам ёмон экан, дея олмайман. Улар иккаласи келиша олмади, уларнинг ўртасида мен фақат фарзандларга ачиняпман. Чунки фарзанд беайб, у ҳам отаси, ҳам онаси бўлишига ҳақли», — дейди Нигора.

Нигоранинг айтишича, Санжар Маткаримов жуда рашкчилиги боис Рухшонани дугоналари билан учрашувларга ҳам жўнатмай қўйган.

«Эри жудаям рашкчи, Рухшона ҳам чиройли аёл. Кўришишга у-бу жойга юбормасдилар. Қойил қоламан шу қизга, оиласидаги бирор нарсани ҳеч қачон ташқарига билдирмаган. Энди мана йиғилиб келганлари чиқиб келаётгандир. Лекин шу пайтгача эрим бунақа эди, қайнонам унақа эди, деган гап бўлмаган. Эрим рашк қиладилар, бора олмайман, тушунасизлар, деб айтарди. Ҳаттоки болаларимизнинг туғилган кунларида ҳам фарзандларингни олиб кел, танишсин бир-бири билан, дер эдик, нимага олиб келмайсан, деб жаҳлимиз ҳам чиқар эди. Кейин яна ўзимизга нима ҳам дердик, эр хўп деса хўп, йўқ деса йўқ, деймиз. Биз ҳеч нарса қила олмаймиз, жим турамиз. Кўп жойга юбормас эди, шуни биламан», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Рухшона Instagram’даги саҳифасига собиқ турмуш ўртоғи Санжар Маткаримовнинг фарзандларини мажбурлаб олиб кетишга уринаётгани акс этган видеони жойлаб, кузатувчиларига сўнгги кунларда бошидан ўтаётган можаролар ҳақида сўзлаб берганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Эри жудаям рашкчи эди». Нигора Рухшонанинг собиқ турмуш ўртоғи ҳақида сўзлади