
Фото: ХТВ матбуот котиби
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 283-сонли мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилгани мавзуси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби мазкур ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, мактаб маъмурияти мактабнинг бугунги очилиш маросимига ота-оналар билан келишган ҳолда бошланғич синфларга қизил рангли эркаклар бўйинбоғини, катта синфларга кўк ранглисини тақишни танлаган.

Фото: ХТВ матбуот котиби
Қолган кунлари мактаб бўйинбоғ тақишни талаб қилмаган, оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилган.
«Мазкур масалани сиёсий тус бермасликни сўраймиз», — дейилади изоҳда.

Фото: ХТВ матбуот котиби
2021 йилнинг июлида Халқ таълими вазирлиги ўқувчи қизларнинг мактабга ҳижобда боришлари мумкинлиги ҳақидаги саволларга муносабат билдириб, халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган мактабларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларининг 8-бандига кўра ўқувчилар белгиланган мактаб формасида келишлари шартлигини эслатганди. 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ўқувчи қизларнинг мактабга рўмол ўраб келишига рухсат берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг