24 февралдан буён Россия ва Украина ўртасида уруш кетмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган жойлардан кўплаб давлатлар ўз фуқароларини эвакуация қилишга киришган. Жумладан, Ўзбекистон ҳам.
28 февраль куни соат 23:00да Украинадан Польшага эвакуация қилинган 251 нафар ўзбекистонлик Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. «Дарё» мухбири аэропортда бўлиб, Украинадан келган фуқаролар билан суҳбатлашди.
Украинадан келган ўзбекистонлик Эгамберди Темуров портлашларга гувоҳ бўлганини, кўзи олдида минглаб инсонлар вафот этганини айтиб берди.
Фото: «Дарё»
«Кўзимнинг олдида 2 минг аскар ҳалок бўлди. Уларни кўриб йиғладим. Ҳаммаси даҳшатли эди. Қаттиқ қўрқдим. Киевда ҳайдовчилик қилаётгандим. Машинамдан 500 метр узоқликдаги ҳарбий бўлинма бирданига портлаб кетди. Агар ўша ерда бўлсам, мен ҳам тирик қолмасдим. Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Украина ва Польшадаги элчихоналаримиз бизга беминнат хизмат қилишди. Ҳаммаларидан миннатдормиз», — деди у.
Яна бир йўловчи Шерзод Бойназаров ҳам урушга гувоҳ бўлганини таъкидлади.
Фото: «Дарё»
«Киевда биздан 15 километр узоқликда бомба портлади. Қаттиқ қўрқдик, ҳаяжон босди. Уруш бўлди, отишма бўлди. Ўлганларни ҳам кўрдим. 5 кун ухламадик, жуда ҳолдан тойганмиз», — дейди Украинадаги воқеалар гувоҳи.
Польша орқали Ўзбекистонга келган Баҳром Жабборов чегарадаги қийинчилик ҳақида гапирди.
Фото: «Дарё»
«Чегарада жуда қийналдик. 2 суткалар ухламадик. Биз Польшага қараб йўлга чиққанимиздан 1 сутка ўтиб, Киевда қолиб кетган бошқа шерикларимиз билан телефон орқали боғландик. Улар шаҳардан чиқа олишмабди. ‘Руслар қамал қилиб олишди’, дейишди», – деди у.
Аввалроқ, 27 февраль куни Украинадаги Ўзбекистон фуқароларининг 600 дан зиёди Польша чегарасига етказилгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини маълум қилганди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси хабарига кўра, 26 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да 90 дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан «Краковец» назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиққан.
Кейинроқ элчихона мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳақида қўшимча маълумот берди. Унда айтилишича, чегарани кесиб ўтиш узоқ вақт олади, биринчи гуруҳ учун бу жараён 14 соат давом этган.
Элчихона, шунингдек, мамлакатни тарк этиш учун Молдовага кетмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат билан чиқди. Элчихона хавфсизлик тамойилидан келиб чиқиб, фуқаролар учун Молдовага бориш осонроқ бўлса, ушбу вариантни кўриб чиқишлари лозим эканини билдирган.
Украина, Ўзбекистон фуқаролари, Польша, Эвакуация Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади