Ўзбекистонда 2021 йилининг август ойидан буён коронавирусга қариши эмланишни рад этган 45 минг 600 нафар ходим ишдан вақтинчалик четлатилган. Бу ҳақда 23 февраль куни бўлиб ўтган Республика махсус комиссияси йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойида Меҳнат кодексининг 113-моддасига қўшимча киритилган эди. Унга кўра, ходим профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли экани белгиланган.
Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, 28 минг 500 та хўжалик юритувчи субъектда ва 44 минг 600 та бюджет ташкилотларида ўрганиш-рейд тадбирлари ўтказилган.
«Ходимларнинг эмланганлик ҳолатини ўрганиш текширувларида давомида жами 89 минг 400 нафар вакцина олмаган шахс аниқланган. Шундан 45 минг 600 нафар шахс ишдан вақтинчалик четлатилган. 4 минг 600 та ҳолатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 246 та объектга нисбатан фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш чораси қўлланилган», – деди хизмат бошлиғи.
Йиғилишда 1 мартидан бошлаб иш берувчиларга ишчи-хизматчиларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик даражасини янада ошириш топшириғи берилган.
«Бустер доза билан эмланиш даражасини 90 фоиздан ошириш вазифаси қўйилди. Бунинг учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини коронавирус инфекциясига қарши, шу жумладан, бустер дозаси билан эмланмаганлиги аниқланганда уларни вақтинчалик ишдан четлаштириши лозим. Ходим коронавирус инфекциясига қарши бустер доза билан эмланишни рад этганда иш берувчи уни ишдан четлаштирилишини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан қатъий назоратга олиниши керак», — деди Баҳодир Юсупалиев.
Мазкур йиғилишда 1 мартдан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон захирасида қанча вакцина сақланаётгани маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди