Бугун ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев эътиборни яна бир муҳим ва ўта долзарб масалага қаратди.
Бугунги кунда 290 мингдан зиёд оталарга фарзандлари учун алимент тўлаш юкланган. Лекин, уларнинг 172 минг нафари ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келмоқда.
«Оқибатда алимент бўйича қарздорлик 115 миллиард сўмдан ошиб кетган. Ҳар бир вилоят ҳокими ўз рақамларини билади. Шу боис 2021 йили Халқ қабулхоналарига алимент билан боғлиқ 70 мингга яқин мурожаат келиб тушган.
Бу борада Мажбурий ижро бюросининг фаолияти қониқарсиз. Энди алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.
2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюросида «Алимент тўловлари» жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб 50 миллиард сўм йўналтирилади.
Мазкур маблағлар уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган алиментларни тўлашга ажратилади ва кейинчалик бюро томонидан ундириб олинади.
Алимент тўловлари, МИБ, Жамғарма, Фарзанд, Ундириш “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди