1 123
Жиззахлик ҳайдовчи 2 йўловчи унинг 1200 долларини олиб кетгани ҳақида ИИБга ёлғон хабар берди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 22 февраль куни мижоз бўлиб ўтирган машинасида босқинчилик қилган эркаклар ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи Б.Р. (31 ёшли) Ғаллаорол туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Фуқаро унда 22 февраль куни соат 22:30 ларда Самарқанд шаҳар «Улуғбек» автошоҳбекатидан ўзига тегишли Cobalt автоуловига Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйиш учун 2 нафар нотаниш йўловчини ўтказганини айтган.
Улар Ғаллаорол тумани «Кўкгумбаз» маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганида орқа ўриндиқда ўтирган йўловчи ўткир тиғли жисм билан ҳайдовчининг бўйин соҳасига тираган. Автомашина олд ўриндиғида ўтирган йўловчи эса унинг юз ва қорин қисмига муштлаб, машинасини тўхтатишини талаб қилган. Ҳайдовчи Б.Р. уларнинг талабини бажариб, автомашинани йўлнинг қатнов қисмига тўхтатган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Б.Р. номаълум шахслар автоулов салонида бўлган куртка ҳамда ички чўнтагида бўлган 1200 доллар ва Redmi-10S русумли қўл телефонини олиб кетганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодекснинг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи О.Ш. (22 ёшли) ҳамда Қашқадарё вилоятида яшовчи П.Л. (24 ёшли) томонидан содир этилгани аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган.
Улар босқинчилик йўли билан қўлга киритган телефон аппаратини Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Фарҳод» бозорида ўзларига нотаниш фуқарога 1 миллион сўмга сотиб юборганини айтган. Жабрланувчи аризасида кўрсатган 1200 доллар миқдоридаги пул эса ўғирланмагани, аксинча пуллар жабрланувчининг ўзида экани аниқланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди