Украинадаги ўзбекистонликлар эвакуацияси доирасида Польшанинг Катовице шаҳридан учган учинчи рейсда 12 нафар бир ёшгача бўлган гўдаклар билан бирга жами 253 нафар фуқаро бор эди. Бу билан «Uzbekistan Airways» ёрдамида Украинадан келган ўзбекистонликлар сони 762 нафарни ташкил этди. «Xabar.uz» ижодий гуруҳи йўловчилар билан суҳбатлашди.
Юртдошларимиз Ўзбекистон ҳукуматининг тезкор ёрдамидан миннатдор эканликларини такрор-такрор тилга олишди. Улар уруш ҳудудидан чиқишлари осон кечмаганини таъкидлашди. Уруш яратган қийинчиликлар Ўзбекистоннинг Украинадаги ва Польшадаги элчихоналари саъй-ҳаракати билан енгилгани алоҳида урғуланди.
«Энди Ўзбекистондан ҳеч қаёққа чиқмайман», — деди фарғоналик Шаҳнозахон Турғунова кўзда ёш билан. — «Президентимизнинг умри узоқ бўлсин. Биз Харьков шаҳрида эдик. Портлаганда ойналар синиб, болалар чирқиллаб қолишди. Болаларга салют отиляпти, дедик. Янги йилда салютни кўрган эдилар. Уч кун подвалда ётдик. Еб, ичганимиз, ҳаммаси шу ерда бўлди. Банғиллаб отилгани заҳоти ерга ётиб оламиз...»
Аёлнинг кечинмалари ва сафардошлари айтганлари билан видеолавҳада танишинг.
Украина, Ўзбекистонликлар эвакуацияси, Учинчи рейс, Польша, Тезкор ёрдам, Ўзбекистон ҳукумати Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?