09:47 / 03.03.2022
1 158

Ўзбекистонга Хитойдан юқори қувватга эга электровоз келтирилди

Ўзбекистонга Хитойдан юқори қувватга эга электровоз келтирилди
Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»
«Термиз минтақавий темир йўл узели»га 2 март куни Хитойдан замонавий ва юқори қувватга эга бўлган юк ва йўловчи локомотиви келтирилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилди.

Қайд этилишича, электровозни сотиб олиш Осиё тараққиёт банки иштирокида «Локомотивларни сотиб олиш йўли билан локомотивлар паркини янгилаш» лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Хитой давлат холдинг компанияси CRRC Group’да Ўзбекистон иқлим шароитларини инобатга олиб ишлаб чиқарилган электровозлар ўзини яхши томонидан кўрсатган. Янги келтирилган электровоз юқори қувватга эга 2 секциядан иборат 8 ўқли йўловчи ва юк электровози ҳисобланади.

Унинг қуввати 9600 кВтни ташкил этади. Шу туфайли локомотив барча об-ҳаво шароитларида оғир юклар билан ортиқча қийинчиликларсиз ҳаракатлана олади. Техник тавсифига кўра, мазкур турдаги локомотив тезликни соатига 120 километргача ошириши мумкин. Ҳар бир локомотивнинг ишлаш муддати — 40 йил.

Электровоз Тошиба компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ТCМS замонавий назорат-диагностика тизими билан жиҳозланган. Ушбу тизим электровозни ортиқча юкланишлардан, носозликлардан ҳимоя қилади ва машинистга ўз вақтида хабар беради. Яъни электровознинг электрон ускуналарининг ҳолати, юқори ва паст кучланишли электр жиҳозларининг ҳолати, тормоз, хавфсизлик, радиоалоқа ва бошқа тизимларнинг созлиги бўйича монитор орқали кўрсатиб туради. Сафар давомида ускуналарда муаммо аниқланса, ушбу хабар ички компьютер мониторига чиқарилади. Шунингдек, уни бартараф этиш чоралари ҳақида маълумот ҳам берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистон Хитойдан электр энергиясини тежайдиган 24 та электровоз харид қилиши, лойиҳани амалга ошириш муддати — 2019—2020 йиллар экани хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга Хитойдан юқори қувватга эга электровоз келтирилди