date 10:07 / 03.03.2022
views 1 237

Қашқадарёда 1,1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Қашқадарёда 1,1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида фуқаро банк масъуллари билан келишиб, кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан «Микрокредитбанк» АТБ Қашқадарё вилояти филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Б.С. филиалнинг амалиёт бўлими масъул шахслари билан тил бириктириб, фуқаро Н.Э. номига «У.C» МЧЖни ташкил этиб, МЧЖга 1,9 миллиард сўм кредит ажратгани аниқланган У шундан 1,1 миллиард сўмини турли субъектларга маҳсулотлар сотиб олиш учун ўтказиш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият