Мажбурий ижро бюроси органларида жорий йилнинг 21 февраль кунидан 31 март кунига қадар “Алимент ундируви ойлиги” - деб эълон қилиниб, жойларда алимент ундирувлари соҳасидаги ишларни жадаллаштириш бўйичап чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 07.05.2018 йилдаги қарздор К.Б.дан ундирувчи М.А.нинг фойдасига уч нафар фарзандлари таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги жами 23.8 млн. сўмни ташкил қилган. Қарздор К.Б. бир неча бор алимент пулларини тўлаш шартлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада, лекин алиментдан бўлган қарздорлигини тўламай келганлиги сабабли, суд томонидан унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қарздор маъмурий қамоқ жазосини ўтаганидан сўнг, Бюро ходимларининг профилактик суҳбатлари, тушунтириш ишлари натижасида ундирувчи фойдасига фарзанларди 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган жами 145 млн. сўм пул маблағларини олиндан тўлаб берди ва ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Шунингдек, фуқаро А.С. дан ундирувчи Н.Х.нинг фойдасига тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадининг ½ қисми миқдорида алимент маблағларини қасдан тўламагани учун 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазосига тайинланган эди.
Бундан хулоса чиқармаган А.С. белгиланган жазони ўтаб бўлгандан сўнг ҳам алимент пулларини қасддан тўламай юрган. Ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят ишини Урганч туман суди кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди