22:50 / 03.03.2022
1 108

Сайхунободда «Алимент ундирув ойлиги» давом этмоқда

Сайхунободда «Алимент ундирув ойлиги» давом этмоқда
Муқаддам хабар берилганидек, Бюро органларида жорий йилнинг 21 февраль кунидан 31 март кунига қадар “Алимент ундируви ойлиги” - деб эълон қилинди.

Бу борада Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2020 йил 02 октябрдаги буйруғига асосан қарздор С.Рахимовдан ундирувчи Т. Рахимовага вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Суд қарорига асосан МИБ Сайхунобод туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Қарздор ота вояга етмаган фарзаниднинг моддий таъминоти учун алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини билдириб, МИБ ходимларига мурожаат қилган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан бир нафар фарзанди учун қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 6 000 АҚШ доллари алимент пули нақд тўлаб берилди ва тарафлар ўзаро келишганлиги сабабли ижро ҳужжати Қонунинг 40-моддаси 1-бандига асосан ундирувчига қайтарилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайхунободда «Алимент ундирув ойлиги» давом этмоқда