Фото: «ТАСС»
Ҳозирги вақтда Россиядаги вазият туфайли Ўзбекистон учун кутилиши мумкин бўлган энг катта учта хавф мавжуд. Бу ҳақида AFC Uzbekistan фонди томонидан тарқатилган хатдан маълум бўлди.
Булар:
- Россия рублининг қадрсизланиши;
- Ўзбекистонда мавжуд Россия банкларига қарши қўлланган санкциялар;
- Россиядаги ўзбек мигрантлари томонидан жўнатиладиган пул ўтказмаларининг қисқариши.
Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шеригидир. Ўзбек сўми қозоқ тенгеси каби одатда рубль қадрсизланган вақтда нархи тушади.
Бунга 2020 йилнинг март ойидаги Covid-19 пандемияси айни авжига чиққанда нефть нархларининг нолгача тушиб кетгани яққол мисол бўла олади.
Бироқ сўм курси бугунгача барқарор бўлиб келмоқда. AFC Uzbekistan’дагиларнинг ҳисоблашича, бунга Ўзбекистон Марказий банкининг Украина воқеалари сабаб эмас, балки ҳукуматнинг инфляцияни пасайтириш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаб қолишга бўлган доимий эътибори туфайли ўтказган интервенсиялари сабаб бўлган.
- Ўзбекистон учун Россия банкларининг бу ерда олиб бораётган бизнеслари каттароқ хавфдир, — дейилади фонд номасида.
АҚШ Молия вазирлиги Россия банкларига санкциялар эълон қилди – уларнинг баъзилари эса Ўзбекистон давлат корхоналарига кредит берган.
Россияда яшаётган миллионлаб ўзбекистонликлар, айниқса, ўз иш ҳақининг маълум қисмини ватанига юбораётган кўплаб меҳнат мигрантлари учун пул маблағларини ўтказиш муаммога айланиши мумкин.
Бироқ, мазкур вазият вақтинчалик эканлиги аниқ, чунки бошқа банклардан фойдаланиш имконияти бор.
- Шундай экан, пул ўтказмалари ҳажмининг қисқаришини узоқ муддатга чўзилади, деб ўйламаймиз, — дейилади фонд номасида.
Мазкур уч хавф-хатардан ташқари, Ўзбекистон тараққиёти истиқболларида салмоқли ўзгаришлар кутилмайди, зеро мамлакатда иқтисодий либераллашув жараёни давом этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди