20:57 / 04.03.2022
1 271

Украинадан қайтган талабалар ўқишни Ўзбекистонда давом эттириши мумкин

Украинадан қайтган талабалар ўқишни Ўзбекистонда давом эттириши мумкин
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
Украинадан қайтган талабалар Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттириши учун барча шароитлар яратиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Давлат раҳбари яна бир долзарб масалага тўхталди.

«Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўряпмиз», деди президент.

Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик, IT йўналишларида ўқишмоқда.

Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланди.

Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Украинадан қайтган талабалар ўқишни Ўзбекистонда давом эттириши мумкин