1 232
"Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади" — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев талабаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини ошириш юзасидан видеоселектор ўтказгани тўғрисида хабар берилганди. Йиғилишда давлат раҳбари бир ой муддат ичида талабалар ётоқхонаси масаласида ўзгариш қилмаган ҳоким ва ОТМ ректори ишдан олинишини таъкидлади, деб хабар беради унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
«2021 йилда талабалар ётоқхонаси бўйича тизим яратилди. Лекин, барча ҳудудларда ҳам ишлар бир хилда олиб борилмаяпти», — дейди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, бугунги кунда эҳтиёжи бўлган талабаларнинг 90 минг нафари ётоқхона билан таъминланган, холос.
Мисол учун, 2022 йилда хусусий шерикчилик асосида 19 минг ўринли 47 та талабалар ётоқхонасини қуриш белгиланган бўлиб, субсидиялар учун бюджетдан 180 миллиард сўм ажратилган. Бугунги кунда Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда иш бошланмагани танқид қилинган.
Шунингдек, ижарада яшаётган талабаларга 2022 йилда бюджетдан 120 миллиард сўм субсидиялар ажратилган. Яъни ректорларга ўтган икки ойда 24 миллиард сўм маблағ берилган. Бироқ ушбу маблағлардан атиги 5 миллиард сўм ишлатилган. «Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Қайси олийгоҳ ректори ётоқхона қурилишининг 50 фоизини ўз олийгоҳи маблағи ҳисобидан қилиш ташаббусини билдирса, қолган 50 фоизи бюджетдан қопланиши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин