Мажбурий ижро бюросининг Амударё туман бўлими ходимлари ҳам “Алимент ундирув ойлиги” тадбирларида алиментдан қарздор бўлган фуқароларнинг масъулиятиини ошириш чораларини кўриб боришмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 04.06.2014 йилдаги қарздор А.А. дан ундирувчи Ф.Э.нинг тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун ¼ миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор А.А. ўз ташаббуси билан Бюро бўлимига келиб, ундирувчи Ф.Э.нинг тарбиясидаги фарзандининг таъминоти учун алимент нафақаси тўловини ҳисоблатиб, келгуси 5 йилга жами 47 млн. сўм алимент пулларини ундирувчи Ф.Э.нинг номига очилган пластик картасига ўтказиб берди.
Албатта, ҳеч қандай алимент пуллари ота-она ўрнини боса олмайди. Ўз ўрнида, алимент тўловчи ота-оналардан турмуш даврдаги арзимаган келишмовчиликлар сабабли, фарзандларини тирик етим қилмасдан оиласини қайта тиклаш чораларини кўришга чорлаб қоламиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин